Pauerlifting ҳамда ётиб тош кўтариш бўйича Осиё чемпиони бўлган олмаоталик Даря Нестерова 17 тонналик юк машинасини 30 сония судради. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қиз нафақат мушакдорлиги, балки ноанъанавий усулда куч қўллаш талаб қилинадиган спортдаги ютуқлари билан ҳам машҳурдир. Масалан, у 7 тонналик йўлтанламас машинасини, 50 нафар йўловчиси бор трамвайни жойидан силжитиши ҳеч гапмас. Шу сабабли 17 тонналик юк машинасини судраш унга қийин масала эмас.
https://www.instagram.com/p/B0JE6BLg9_2/?utm_source=ig_web_copy_link
«Мен ўзимни босишга ҳаракат қилдим, лекин trek-пулга бўлган меҳрим барчасини енгиб ўтди», — дейди қизнинг ўзи.
Изоҳ (0)