АҚШда Жозеф Оберхансли исмли одамхўр-қотил 46 ёшли таниш аёлни сўйиб, унинг миясини еди, деб ёзади «Gazeta.ru».
Қотил ўз қурбонининг юраги ва ўпкасининг ҳам бир қисмини еган.
Аёлнинг жасади ўз уйидаги ваннахонадан топилган.
Қайд этилишича, жасад яқинидан мия қолдиқлари, суяклари топилган. Чиқинди челагида эса това ва қон доғлари бўлган сочиқчалар бўлган.
Полиция маълумотига кўра, аёл ко′п сонли кесиш-санчиш жароҳатларидан вафот этган.
Оберхансли ўз қилмишига иқрор бўлган, у ҳозирда ҳибсга олинган.
У 1998 йилда 17 ёшли қизни ўлдиргани учун қамалган ва шартли равишда озодликка чиқарилган эди.
Изоҳ (0)