Шимолий Корея КХДР ва АҚШ раҳбарларининг биринчи учрашувидан бери 12 ядровий қурол ишлаб чиқарган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Америка қўшма штатлари мудофаа вазирлигининг разведка бошқармаси ҳисоботига асосланиб, Тҳе Wалл стреет жоурнал газетаси хабар бермоқда.
Ҳисоботда таъкидланишича, КХДРда жами йигирматадан олтмиштагача ядровий бомба бўлиши мумкин. Ўтган ёзда Сингапурда биринчи АҚШ-Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Унда раҳбарлар Шимолий Кореяни ядровий ракета дастуридан воз кечишга келишиб олди.
Изоҳ (0)