Россия президенти Владимир Путин уруш даврида Фин кўрфазида чўкиб кетган «Ш-308» сувости қайиғи ҳалокат жойига батискафда шўнғиди, деб хабар берди «РИА Новости».
Маросим протоколида Путиннинг сув остига «C-Эхплорер 3.11» аппаратида шўнғиши, сув ости қайиғига яқинлашиб, унга командир ва экипаж аъзолари исмлари ёзилган хотира тахтасини ўрнатишда иштирок этиши кўзда тутилган эди.
Шўнғишдан аввал экспедиция раҳбари Константин Богданов президент ва мудофаа вазирига совет сув ости аскарларининг фашистлар билан қандай курашгани ҳамда «Ш-308» тақдири ҳақида сўзлаб берди.
Бундан ташқари, президентга Болтиқ денгизи харитасидан ушбу ҳудудда ҳалокатга учраган бошқа сувости қайиқлари жойи, шунингдек, «Ш-308» нинг ҳозирдаги жойлашув ўрни кўрсатилди.
Шўнғиш тахминан 30 дақиқа давом этди. Путин сувдан чиққач журналистлар билан ўз таассуротларини ўртоқлашди. Шунингсдек, экспедиция иштирокчилари ва аквалангчилар билан мулоқот қилди. Президент уларга меҳнати учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)