Қорачой-Черкасия шаҳридаги қутқарув хизмати 300 килограммлик беморни ноодатий йўл билан шифохонага олиб борди, дея маълум қилди «Gazeta.ru».
Хабарга кўра, бемор инсультни бошдан кечирган.
Маълум бўлишича, шифокорлар беморни ўз уйидан олиб чиқиб кета олмаган. Комага тушган 300 килограммлик бемор деразадан ташқарига автокран орқали чиқарилган.
«Ҳозирда бемор маҳаллий шифохонада бўлиб, у ерда зарур ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)