Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида учта янги — олдини олиш, яхшилик ва ҳамкорлик департаменти ташкил этилди. Бу ҳақда «Inbusiness.kz» хабар берди.
«Давлат раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича агентликнинг низоми ва тузилмаси тасдиқланди. Янги тузилма коррупциянинг олдини олиш афзаллигини акс эттиради, шунинг учун ушбу йўналишда учта янги департамент ташкил этилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу қарор ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашиш органлари фаолиятини ўрганиш натижасида қабул қилинган.
Коррупциянинг олдини олиш департаменти антикоррупсион мониторинг, коррупсион риск таҳлили билан шуғулланади.
«Яхшилик департаментининг олдига антикоррупсион дунёқарашни шакллантириш вазифаси қўйилди», — дейилади хабарда.
Ҳамкорлик департаменти эса жамоатчилик билан алоқалар, ОАВ ва халқаро ҳамкорлик масалаларига жавоб беради.
Изоҳ (0)