Москва шаҳрида сўйиб кетилган блогер қизнинг жасади чемодан ичидан топилди, деб хабар берди «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, Екатерина исмли қизни ижтимоий тармоқларда 80 мингдан ортиқ киши кузатган. У шахсий саҳифаларида ҳаётида лавҳалар билан мунтазам бўлишган, қиз тиббиёт институтида ўқирди, саёҳат қилишни яхши кўрарди.
Маълум бўлишича, қизнинг жасади у яшаган хонадон эгаси томонидан топилган. У қизнинг ота-онасининг хавотирланиб қўнғироқ қилганидан сўнг Екатеринадан хабар олишга келган.
Ҳозирда қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)