Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26 июль куни Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбеков билан музокаралар ўтказиш учун Сўғд вилоятига келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Раҳмон вилоятга ташрифи давомида Исфара шаҳрига ҳам боради. Бу ерда тожик-қирғиз чегарасида Сооронбай Жээнбеков билан учрашади. Икки давлат раҳбарлари қишлоқ жамоалари вакиллари ва оқсоқолларини тинглайди, сўнг Исфарада ўзаро ҳамкорлик, жумладан, чегаралар делимитацияси ва демаркацияси масалалари муҳокама қилинади.
Музокаралар Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида давом этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли можаро юз берган, унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 30 нафардан ортиқ одам жароҳатланганди.
Изоҳ (0)