«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлга Хитой клуби қизиқиш билдирмоқда.
АСънинг хабар беришича, «Цзянсу Сунин» клуби «Реал»га 30 ёшли футболчи учун 22 миллион евролик таклиф билан чиққанди. Хитойликлар Бэйл билан 2 йиллик шартнома имзолашга ва у учун йилига 17 миллион евро тўлашга тайёр эди.
Мадрид клуби ва ўйинчи ушбу таклифга розилик бергани йўқ.
Аввалроқ «Қироллик клуби» Бэйлни Хитой клубига эркин агент сифатида бериб юбориши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)