«Барселона» жамоанинг бир қатор футболчиларини сотишга тайёр.
ESPN’нинг хабар беришича, Каталония клуби ҳужумчи Антуан Гризманн ва ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг трансфери учун сарфланган маблағни қоплаш мақсадида ушбу ёзда футболчилар сотувидан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи.
«Кўк-анорранглилар» Филиппе Коутиньо, Малком ҳамда Рафинья Алькантарага харидор қидирмоқда.
Бундан ташқари, агарда таклиф тушадиган бўлса, клуб Иван Ракитич, Самюуэль Умтити ва Артуро Видалнинг трансферини ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)