Жазоир терма жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрезнинг Миср ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин.
Жазоирликнинг Миср бош вазири Мустафо Мадбули ва мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи билан қўл бериб кўришмаганлиги бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Африка Миллатлар Кубоги—2019 мусобақасининг ёпилиш маросимида Маҳрез ФИФА президенти Жанни Инфантино билан қўл бериб кўришди, бироқ Миср вакиллари ёнидан шундай ўтиб кетди. Бу эса мамлакат раҳбарлари учун ҳақоратдай туюлди.
Эслатиб ўтамиз, Жазоир мазкур мусобақа финалида Сенегални мағлуб этиб (1:0), ўз тарихида иккинчи бор Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)