Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) июль ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Унга кўра, мазкур рейтингда супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) 8-ўринни эгаллади. У ўтган ойда ҳам 8-поғонада қайд қилинганди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон айни вақтда WBA рейтингида бешинчи, IBF рейтингида эса 7-ўринда бормоқда.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут) эса ўтган ойдагига нисбатан икки ўрин пастлаб, 11-ўринни банд этди. Айни дамда Қудратилло IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)