Чилонзордаги собиқ «Алгоритм» заводи орқа томонида жойлашган электр подстанциясида 20 июль куни соат тахминан 18:02 да ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 18:04 да етиб борган, олов 18:32 да ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, «ёнғин электр таъминотида ортиқча юкланиш оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда».
Аввалроқ айнан худди шундай сабаб билан Самарқанддаги иккита трансформатор ёниб кетган эди.
Изоҳ (0)