Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, подполковник Фахриддин Эргашев Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳар ички ишлар бошқармасига, подполковник Улуғбек Асадов эса вилоятнинг Хатирчи тумани ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланган.
Айни вақтда, подполковник Элмурод Султонов Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлимига, подполковник Мирали Соттиев эса вилоятнинг Бекобод шаҳар ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланган.
Изоҳ (0)