Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида пост қолдирди. Унда Москвада ўтказилаётган ўсмирлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатига тўхталиб ўтган ва миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирган.
Мамлакатимиз терма жамоасини куни кеча Москвада очилган ва тарихда биринчи бор ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани билан қутлайман.Маълумот учун, Москвада ўсмир қизлар ўртасида бўлиб ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 60 дан ортиқ давлатидан келган спортчилар иштирок этмоқда. Улар ҳам индивидуал дастурда, ҳам жамоавий машқлар бўйича баҳс олиб боряпти.Ўзбекистон шарафини 13—15 ёшли қизларимиз — Комила Абдуллаева, Нилуфар Аъзамова, Мадина Эрназарова, Мумтозабону Ишоқзода, Мадина Юнусова, Тахмина Икромова ва Ясмина Раҳимова ҳимоя қилмоқда.
Етук мураббийлар Татяна Кун, Валерия Грудняк, Раъно Муҳамедова, Елена Асланова ва Ирина Кудряшева муносиб спортчиларни — бўлажак Олимпия чемпионларини тайёрлаганига ишончим комил ҳамда ушбу мусобақа уларнинг фаолияти ва ҳаётида тарихий бўлишига умид қиламан.
Омад сизга, азиз ҳамюртлар!⠀Бундай ажойиб тадбирни юқори даражада ташкил этгани учун Ирина Винер-Усмоновага алоҳида миннатдорлик билдираман!⠀Бу ерда мен кўп карра жаҳон ва Европа чемпионлари, эгизак опа-сингиллар – мафтункор Дина ва Арина Авериналар билан танишдим.
Саида Мирзиёева
Изоҳ (0)