Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги Тоғай қишлоғида яшовчи, 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси 17 ёшли Ш.Р. 23-мактаб олдида ўзининг мактабдоши, 17 ёшли С.Т.нинг бошига тош билан уриб, жароҳат етказган.
Воқеа 6 июль куни юз берган. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, жароҳатланган ўсмирнинг отаси ушбу ҳолат юзасидан 12 июль куни туман ИИБга мурожаат қилган.
«Натижада С.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)