Ироқнинг Эрбил шаҳрида номаълум шахс Туркия элчихонаси ходимлари бўлган ресторанга қарата ўт очди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот хизматларининг маълумотига таяниб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, муассасага қилинган ҳужум пайтида бош консулнинг ўринбосари ва унга ҳамроҳ бўлган икки нафар дипломат жабр кўрди.
Туркия ташқи ишлар вазирлигининг расмий ахборотида дипломатик миссиясини бажараётган ишчилардан бирининг ўлими тасдиқланди.
Бағдоддаги элчихона ҳали бошқа дипломатлар аҳволи ва қурбон бўлган ишчининг лавозими ҳақида маълумот бермади.