Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 100 йиллик тўрт қаватли уйнинг қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. «ТАСС» нинг хабар беришича, тўққиз киши, шу жумладан, икки нафар бола қутқарилган.
Эски уйлардан иборат Мумбайнинг Донгри туманида жойлашган уй 16 июлда қулаган. Тахминларга кўра, бунга шаҳардаги кўплаб туманларнинг сув остида қолишига олиб келган кучли муссон ёмғири сабаб бўлган.
Уйнинг тор кўчада жойлашгани, қутқариш учун оғир техникаларнинг кела олмагани вазиятни янада қийинлаштирган. Бутун тун давомида қутқарувчилар вайроналарни техника ёрдамисиз қўлда кўтариб, жабрланганларни чиқариб олишга уринган. Ҳозирда қутқарув ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида девор қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)