Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йил 1 июль ҳолатига хорижий инвестиция иштирокида ташкил қилинган корхоналар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси веб-сайтида хабар қилинади.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Ўзбекистонда 2019 йилда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 715 та ташкил этди. Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда салкам икки баравар ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Рейтингда етакчиликни Хитой эгаллади, унинг инвестицияси иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 289 тани ташкил қилди. Иккинчи ўринда Россия (251 та корхона), учинчи ўринда эса Туркия (231 та корхона).

Россия бизнеси шу йилда Ўзбекистонда саноат корхоналари (30,7%), савдо-сотиқ (29,2 %), қурилиш (11,4%), қишлоқ хўжалиги (8%) соҳаларида янги корхоналар ташкил қилди.

2019 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 9 014 та корхона фаолият кўрсатган. Улардан 1 631 таси Россия инвестицияси иштирокида тузилган корхоналар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди