«Ўзбекнефтгаз»нинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллиард доллар атрофида қарзи бор. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов маълум қилди.
«Ушбу кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида тўлаб боряпмиз. Компания 2017—2018 йилларда катта зарар билан чиқди. Агар бу йил соҳада муҳим ислоҳотлар бўлмаганида жамиятимиз яна молиявий зарар кўрарди», — деди Баҳодир Сиддиқов.
Маълумот учун, «Ўзбекнефтгаз»нинг ўтган икки йилдаги қарзи 7-8 триллион сўмни (815-932 миллион доллар) ташкил этган.
Изоҳ (0)