Психолог Эллен Биалисток билингвизмнинг когнитив афзалликлари, унинг Альцгеймер касаллиги оқибатларига таъсири, катталар ва болаларнинг билим даражасини замонавий тадқиқ қилиш ҳақида фикр юритади.
Психология ўрганаётган барча мавзулардан фарқли равишда, билингвизм — дихотомия эмас: ҳеч ким монолингв ёки билингв бўлолмайди. Ҳамма муайян тил билан боғлиқ тажрибага эга. Шу сабаб, билингвни тадқиқ этишнинг асосий муаммоси аҳоли орасида унинг нисбатини аниқлашдан иборат. Бу борада икки хил ёндашув мавжуд. Билингвизм айрим тадқиқотларда «ҳаёти давомида доимий равишда икки тилда равон сўзлашадиган инсонлар» сифатида тавсифланади.
Иккинчи ёндашувга кўра, билингвизм — континуум. Биз ўз тадқиқотимизда иштирокчиларга тарқатиладиган батафсил анкетадан фойдаланамиз. Улар тил билиш даражаси, оилада ва кўчада ким билан қайси тилда кўпроқ сўзлашишлари борасида жавоб беради.
Олимлар анчадан буён болаларнинг билим даражаларини уларнинг тил билиш қобилиятлари ва саводхонлик билан тил ўрганишига асосий эътиборни қаратиб тадқиқот олиб бормоқда. Бироқ 2004 йилда ҳамкасбларим билан илк бор катталар билим жараёнларини тадқиқ этдик.
Болалар бўйича олиб борилган тадқиқотлар тўлиқ олиб борилмаган. Уларнинг назорати ва режалаштирилиши тўғри йўлга қўйилмаган ва тўлиқ тадқиқ этилмаган бир қатор муаммоларга эга эди. 1930–1950-йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, билингв болалар монолингв болалар билан таққослаганда салбий шароитда бўлган. Улар мактабда ёмон ўқиган, тестларни паст баҳода топширган ва ҳоказо. Тадқиқотлар хулосаларидан келиб чиқадиган бўлсак, билингвизм ақлий ривожланишга салбий таъсир кўрсатади ва болани тиллар мулоқотида чалкаштиради.
Билингвизмнинг ижобий натижалари акс эттирилган илк тадқиқот 1962 йилда чоп этилган. Элизабет Пилл ва Уоллес Ламберт Монреалда инглиз ва француз тилида сўзлашадиган ҳамда фақатгина француз тилида сўзлашувчи болаларни таққослаб тадқиқот ўтказди. Улар тадқиқот тўғри олиб борилганда билингв болалар оғзаки бўлмаган вазифаларни монолингв болалар каби бажара олишини, оғзаки топшириқларни эса монолингв болаларга қараганда ёмонроқ бажаришини тахмин қилди. Бироқ дастлабки прогнозлардан фарқли билингв болалар барча имтиҳонлардан яхши ўтди.
Билингвлардаги тиллар ва саводхонлик даражаси
Билингвларнинг тил ўрганиши — анча мушкул масала. Агар бола икки ва ундан ошиқ тилда сўзлашиладиган оилада ўсса, у иккала тилни ҳам бемалол ўргана олади ва ушбу тилларда равон сўзлашади. Бироқ билингвларнинг сўз бойлиги ҳар бир тил монолингвистик эгасининг сўз бойлигига қараганда пастроқ. Шу билан бирга, билингв бир пайтнинг ўзида икки тилда сўзлашади, шунга кўра буни камчилик деб атаб бўлмайди. Демак, уйда икки тилда сўзлашувчилар тарбияси остида катта бўлган болалар муаммосиз иккала тилни ҳам бараварига ўрганади.
Саводхонлик борасида эса билингвлар анча оқсоқланади. Иккала тилни саводли ўрганиш учун икки тил ёзуви бир хил тизимда бўлиши лозим. Агар фарқланадиган бўлса, бу бола тилларнинг ҳар бирида қандай таълим олганига боғлиқ бўлади.
Билингвизмнинг когнитив хусусиятлари
Умумий интеллект контекстида билим эгаллаш қобилиятида сезиларли фарқ йўқ, демак, билингвлар монолингвларга қараганда ақллироқ эмас. Бироқ монолингв ва билингвларнинг эътибор ва селекция билан боғлиқ фикрлашида фарқ бор. Эътибор жалб қиладиган вазиятларда муҳим ахборотларни танлаш қобилияти билингвларда кўпроқ ривожланган. Ва бу у қадар эътиборга молик эмас, чунки бу қобилият кўплаб юқори фикрлаш ва ҳаракатларни амалга ошириш жараёнлари асосида шаклланади. Сиз шосседа юқори тезликда кетяпсиз, миянгизда бир талай фикр: маршрут қандай йўналтирилгани, сиз учун керакли йўл, йўл белгилари – миянгизда кўп маълумот сақлашингиз ва кўрсаткичларни кузатишингиз зарур. Сиз эътиборингизни жамлай олишигиз керак. Билинглар бунинг уддасидан чиқади.
Агар одам билингв бўлса, у доимий равишда икки тилда фаол сўзлашади. Бу селекция механизмида керакли тўғри тилни танлашда ички зиддият келиб чиқишини англатади. Фикримизни изоҳлайдиган бўлсак, бажариладиган функциялар тизими конкрет вазиятда талаб этиладиган тилни танлаш учун қўлланилади ва айнан шу жараён билингвларда фаол бўлган когнитив вазифаларга асосланади.
Билингвларнинг когнитив қариши ва уларда учрайдиган касалликлар
Қариш сирларини ўрганиш тадқиқотларидан бирида аниқланишича, ақли заиф беморлар, айниқса Альцгеймер касаллигининг илк белгилари билингвларда кечроқ намоён бўлади. Маълумки, касаллик мияда ривожланади ва уни шикастлайди. Шунингдек, билингв беморлар узоқ вақт нормал фаолият кўрсата олади.
Компенсацияланган натижалар ҳам бор. Бу муҳим янгилик кўп тадқиқотларда такрорланган.
Шунга ўхшаш синовлар билингв беморларда эҳтиёткорлик билан ўтказилди. Биз уларнинг когнитив даражалари, миялари ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотларни тўпладик. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ушбу кўрсаткичларнинг барчаси касаллик сабаб шикастланади. Масалан, Альцгеймер касаллиги миянинг ўрта қисми, хотира қисми – гиппокампни шикастлайди. Билингвизм беморларда шикастланиш кучлироқ бўлади, лекин улар шикастланиш билан ҳам узоқ вақт фаолият кўрсатиши мумкин.
Билингвизм тилни мураккаблаштиради, билингв шахслар эса доим икки тилдан бирини танлаши керак бўлади. Бу вазият мия фаолиятини доимий равишда ўзгартиради ва бу қариш жараёнини секинлаштиради. Шундай экан, билингвизм расмий таълим ва бошқа нарсаларга бир хил таъсир кўрсатади, бу когнитив захирага ҳисса қўшади ҳамда билим олиш қобилиятини ҳимоя қилади.
Трилингвизм ва мультилингвизм
Кўплаб тадқиқотларда уч ва ундан кўпроқ тилларда сўзлашадиган трилингв ва мультилингв инсонлар ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Бироқ бошқа ҳеч қандай фарқ йўқлигига ишонч ҳосил қилиш қийин. Биз монолингв ва билингвларни таққослаганда тилларни билишидан ташқари ҳеч борада фарқланмаслигига эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Бироқ улар қаторига трилингв ва мультилингвлар қўшилганда кўп нарса фарқланади. Масалан, кўп одамлар иқтидорли эканлики, таълим олишга қизиқиши ва кўп тил ўзлаштириш қобилиятига эга бўлгани сабаб мультилингв бўлиши мумкин. Ушбу фарқларнинг барчаси уларнинг тест натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, мультилингв ва билингв болалар ўртасида ҳеч қандай фарқ тополмаган тадқиқотлар кўп. Шунингдек, ушбу муаммо катта ёшлиларда, ҳатто беморларда ўрганилган тадқиқотлар ҳам мавжуд. Тадқиқотларнинг айримлари катта ёшлилар қанча кўп тилни билса, шунчалик ақлдан озишдан ҳимояланмаганлиги акс эттиради.
Очиқ масалалар
Билингвизмни тадқиқ қилиш энди ўрганилаётган мавзулардан бири ва бу борада очилмаган масалалар ҳали кўп. Ҳозир тадқиқотчилар билингвизм механизми ва билингв ҳамда монолингвлар онгидаги фарқни аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Сўнгги вақтларда, билингвизм оқибатида нега ва қандай онг ўзгаришини аниқлаш мақсадида мия имиджингини тадқиқ этиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу масала юзасидан жавоблар ҳали аниқланмади, бироқ олимларда жавобни қаердан топиш ғоялари бор.
Изоҳ (0)