Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШнинг аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси — NASA илмий ходими Kaмилла Эллейн билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув чоғида илм-фан, хусусан, хотин-қизларни STEM йўналишида таълимга қизиқтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон бу борада АҚШ билан икки томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдириб ўтилди.
Мазкур учрашув доирасида Илғор технологиялар марказида «Юқорига, янаям юқорига: NASAнинг келажакка саёҳати» ҳужжатли фильми намойиш этилди. Kaмилла Эллейн иштирокида NASA нуфузи ва аҳамияти муҳокама қилинди.
Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Меҳмонларни Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц қабул қилди.
Изоҳ (0)