Тадқиқотчилар ёши тахминан 210 минг йил ҳисобланаётган Homo sapiens вакилининг тошга айланган энг қадимги қолдиқларини топди. Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақда Nature журналида чоп этилган.
Олимлар Греция жанубидаги Апидима ғоридан 1970 йилларда топилган икки бош суягини таҳлил қилганидан сўнг, шундай хулосага келган. Тадқиқот натижаларига кўра, бош суякларидан бири 170 минг йил аввал яшаган неандерталга, иккинчиси эса Европадаги замонавий одамларнинг дастлабки вакилига тегишли.
Қайд этилишича, Homo sapiens вакилиги тегишли бўлган ушбу суяклар, 2018 йилда Исроилда топилган қолдиқлардан 16 минг йилга қадимийдир.
Тадқиқотчиларнинг фикричи, Homo sapiens вакиллари аввал тахмин қилинганидан ҳам илгарироқ Африкадан кўча бошлаган.
Изоҳ (0)