Украинанинг Запороже вилоятида курортлардан қайтаётганларни олиб келаётган автобуслар колоннаси президент Владимир Зеленскийнинг кортежи билан тўқнашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Автобуслар билан кортеждаги учта автомобиль тўқнашган. Улар яхшигина пачоқ бўлгани, автобуслардан бири эса йўл четига бориб қолганини кўриш мумкин.
Маҳаллий полиция сўзларига кўра, автобуслар йўловчилари, жумладан, болалар, жабрланмаган.
Зеленский кортежда бўлмаган; у олдинроқ Киевга самолётда қайтганди.
Изоҳ (0)