Озарбайжонда 1530 йилда экилган чинор шохи синиши оқибатида 19 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса Шеки шаҳридаги Хон саройи ҳудудида рўй берди. Диаметри ярим метр бўлган шох кучли ёмғир туфайли дарахтдан узилиб тушди.
Жабрланганлар қаторида 5 нафар суриялик, икки нафар россиялик сайёҳ борлиги айтилмоқда. Яраланганларнинг 4 нафари (уларнинг фуқаролигига аниқлик киритилмаган) оғир ҳолатда касалхонага етказилган, қолганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Маълумот учун, Шекидаги Хон саройи ўтган ҳафтада YUNESKO жаҳон мероси рўйхатига киритилганди.
Изоҳ (0)