Швециянинг Умео шаҳри яқинида ичида парашютчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Бир моторли GA8 Airvan самолёти парвозни амалга оширганидан бир соат ўтиб фалокат сигналини берган. Бу вақтда унинг бортида парашут ёрдамида сакрашни амалга оширмоқчи бўлган саккиз нафар одам ва учувчи бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт кескин равишда пастга қараб ҳаракатланган ва Стурсандскар ороли олдидаги кўлга келиб қулаган.
Ҳозирда нохуш ҳодиса нима сабабдан юзага келганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)