• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Самолёт зарбасига чидайдиган АЭС, Боситхонова ва блогерлар баҳси, қабулдаги қийинчиликлар ва портлатилмаган кўприк тарихи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада содир бўлган энг муҳим ва муҳокамали воқеаларни шарҳлаб ўтади.

    Ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Элмира Боситхонованинг бозорчи аёллар маънавият ва маърифати ҳақидаги фикри ҳамда бозорларда радиоузел орқали шоира Зулфиянинг шеърлари ва ҳадислардан ўқиб бериш таклифи бўлди. Боситхонованинг чиқишини ижтимоий тармоқ фаоллари танқид ва истеҳзолар билан кутиб олди. Аксарият блогерлар «маънавият» атамасининг сийқаси чиқиб кетганини тилга олса, баъзилар тирикчилик қилаётган бозорчи аёлларни маънавиятсизликда айбламасдан, аввало аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш лозимлигини таъкидлади. Ҳафта охирида Хотин-қизлар қўмитаси Боситхонованинг гапи нотўғри талқин этилаётгани ва фикр контекстдан узиб олинганини айтиб, ўз эътирозини билдирди.

    Элмира Боситхонова.

    Элмира Боситхонова.
    Фото: «UzNews.uz»

    * * *

    Бу йил ОТМларга кириш истагидаги абитуриентлар сони ҳар йилгидан кўпроқ ва қабул жараёни қизғинроқ ўтаётгани кузатилмоқда. Жазирама об-ҳаво эса бу тадбирни ҳар икки маънода қиздирмоқда. Ўзига хос рекордлар ҳам қайд этилди, хусусан, Термизда 78 яшар отахон талаба бўлиш учун ҳужжат топширган. Давлат хизматлари марказларида ҳужжатларни 24 соат давомида қабул қилиш жорий этилди. Ҳужжат топширувчилар азбаройи кўплигидан ОТМларда абитуриентлардан ариза қабул қилишнинг сўнгги муддати узайтирилиши мумкинлиги айтилди. Айни сабабга кўра ДТМ серверида муаммо ҳам юз берди.

    Фото: ЎзА

    Бундай мислсиз чора-тадбирлар юртимизда олий маълумот олиш истагидаги ёшлар (нафақат ёшлар) сони фақат ортаётгани ва талаб-таклиф ўзаро номутаносиблигини англатади.

    * * *

    Ўзбекистон 2019 йилда газ экспорти ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошириши тўғрисида «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилди. Бироқ ижобий мазмундаги хабар ҳам бор: энди газни аҳолига хусусий операторлар сотиши мумкин бўлади. Шавкат Мирзиёев 9 июлда имзолаган қарорда бу соҳага давлат-хусусий шериклик тамойилларини киритишни Энергетика вазирлигига топширган. Бу газ таъминотини молиявий соғломлаштириш сари қадам деб баҳоланмоқда.

    * * *

    Бундан аввалги хабаримиз «Ўзбекнефтгаз» АЖда ўтказилаётган ислоҳотларнинг бир қисми эди. Президент қарорига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ учга бўлинди. Энди у тизимни бошқаради, табиий газни қазиб олади ва қайта ишлайди, «Ўзтрансгаз» газ етказиб беради, «Ҳудудгазтаъминот» ҳудудий газ тақсимлаш тармоқларини эксплуатация қилади ва суюлтирилган газни аҳолига сотади. Бундан ташқари бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир бошқа ўзгаришлар ҳам амалга оширилади.

    * * *

    Фото: Sputnik

    Ҳафта бошида кутилмаганда 1 килограмм гўшт нархи 60 минг сўмгача кўтарилиши кузатилди. Бунинг сабаби ем ва озуқа нархининг ошиши деб талқин этилмоқда. Бироқ расмийлар бозордаги нархга аралашиб, сунъий равишда пасайтиришга уринаётгани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади. Давлат статистика қўмитасининг ахборотига ишонадиган бўлсак, 2019 йил 9 июль ҳолатига кўра бозорда мол гўшти (суйакциз гўштидан ташқари) – 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача сотилади.

    * * *

    Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станциясига қарама-қарши муносабатлар билдирилмоқда. Шунга қарамасдан, ўзбек АЭСининг яна иккита энергоблоки қурилиши эълон қилинди. Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов АЭСимиз 9 балли зилзилага ҳам бардош бериши ва устига самолёт қулаганда ҳам бемалол ишлайверишини таъкидлаб аҳолини кўнгилни тўқ қилишга чақирди. АЭС номи Ўзбекистон деб аталиши мумкин. АЭС ишга тушгач Фориш туманидаги 2,5 минг киши иш билан таъминланади. Ўзбек АЭСи яқинида 50 минг кишига мўлжалланган атомчилар шаҳри қурилади.

    * * *

    Ушбу ҳафтада иккита газ кони очилди. Бири Андижон вилоятидаги Чақар кони бўлса, иккинчиси Мўйноқдаги Оралиқ конидир. Чақарда 1710 метр чуқурликдан суткасига 300 минг метр куб газ олинмоқда. Оралиқда эса 3910 метрдан суткасига 700–800 минг метр куб газ чиқмоқда. Бир ҳафтада «Ўзбекнефтгаз» иккита кон очиши кам учрайдиган қувончли ҳодисадир. Ўзбекистон газ қазиб олиш бўйича дунёда 10–12 ўринларда туради.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Гарчи янгиликлар сирасига мансуб бўлмаса ҳам. ўқилиши лозим бўлган суҳбат-мақолани дайжестимизга қўшдик. Гап илгари Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Исмоил Жўрабековнинг Ҳайратон кўприги портлатилмай қолгани ҳақидаги хотиралари тўғрисида бормоқда. Ушбу мақола сайтларда энг кўп ўқилганлар рўйхатида кўринди. Исмоил Жўрабековнинг айтишича, мустақилликнинг дастлабки йилларида қўшни Афғонистонда толиблар ҳокимиятни олган ва натижада минглаб қочқинлар Ўзбекистондан паноҳ топиш илинжида кўприкдан ўтишни истаган. Бироқ марҳум президент Ислом Каримов мамлакат тинчлиги учун қочқинларни ўтказмасдан, кўприкни портлатишни буюрган. Исмоил Жўрабеков шундай мураккаб вазиятда қочқинларни мамлакат ичкарисига қайтаришнинг имконини қилган, қочқинларга таҳдид солган қуролли жангарилар билан музокара ўтказиб уларни шаштидан туширган ҳамда кўприкни асраб қолган.

    * * *

    1 августдан ойликлар 10 фоизга оширилиб, ЭКИҲ 223 минг сўмга етади (ҳозир 202 730 сўм). Энг кам ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм); зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган энг кам нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида бўлади.

    * * *

    Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори ва жамоатчилик арбоби Азиза Умарова «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг монополияси ва нархлар қимматлиги боис аҳоли денгизга саёҳатга боролмаслиги мавзуини кўтариб чиқди.

    Азиза Умарова.

    Азиза Умарова.
    Фото: «Podrobno.uz»

    «Аҳолининг 95 фоизи ҳаёти давомида денгизни кўрмай ўтади. Бунга кимдир ўз ҳамёни учун ишлашни тўхтатиб, соғлом рақобатга эга авиация бозорини қуриш қийинлик қилаётгани сабаб бўлмоқда», дейди Умарова. Бироқ айрим каналлар унинг танқидига нохолис ёндашди. Умарованинг ёзишича, манфаатдор томонлар унга қарши кампания бошлаган.

    Фото: «Troll.uz»

    Бироқ унинг танқиди асосли экани ва авиакомпаниямиз нархлари ҳақиқатан жуда баландлиги барчага аён ҳисобланади. Хусусан, блогер Умид Ғафуров шу масалага бағишланган видео чиқариб, компаниянинг адолатсиз нарх сиёсатини очиб ташлади.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    14.07.2019, 19:01   Изоҳ (0)   39257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистондаги ЙТҲда икки полициячи ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    14.07.2019, 18:17

    Бухорода ечимини кутаётган 4150 га яқин мурожаат «йўл харитаси»га киритилди

    14.07.2019, 18:10

    Юлий Юсупов ижтимоий тармоқлардаги «троллар фабрикаси» ҳақида огоҳлантирди

    14.07.2019, 17:20

    Ўзбекистонда «Ваъда» лойиҳаси ишга туширилди. Бажарилмаган ваъдалар қаторига интернет тезлиги ошиши, ҳажга онлайн ёзилиш ва бошқалар киритилган

    14.07.2019, 16:45

    Қуёш урганда нима қилиш керак?

    14.07.2019, 16:30

    Фото: Қибрайда дарахтлар кесилмоқда

    14.07.2019, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.