WBA Регулар камари соҳиби Мэнни Пакяо (61 та ғалаба, 7 та мағлубият, 2 та дуранг, 39 та нокаут) Кит Турманга (29 та ғалаба, 22 нокаут) қарши ўтадиган жанг олдидан фикрлари билан бўлишди.
«Кўпчилик 40 ёш эканлигимидан келиб чиқин, менинг имкониятларимга шубҳа билан қарамоқда. Улар учун кўрсатадиган нарсаларим бор. Айни дамда мен ғалабага чанқоқман. Бу жуда қизиқарли жанг бўлади. Мен унга бор диққатимни аллақачон қаратиб улгурганман. Турман ҳам жангга қаттиқ тайёрланади. Боиси у Пакяога қарши жанг қилади», — дея Пакяонинг сўзларини келтиради Fight News.Эслатиб ўтамиз, Пакяо—Турман жанги 20 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)