3 июль куни Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар чоғида Донецк халқ республикаси айирмачилари сафида жанг қилган ўзбекистонлик Ҳожиакбар Шарипов отиб ўлдирилган.
Бу ҳақда хабар қилган Украина армияси зобити Анатолий Штефанга кўра, Шарипов Ясиноватая посёлкаси ҳудудидаги жангда ҳалок бўлган. У хабарга марҳумнинг тобутдаги суратини ҳам илова қилган.
Навоий вилоятида туғилиб-ўсган Шариповнинг жасади 6 июль куни Ўзбекистонга юборилгани айтилмоқда.
У билан шахсан таниш бўлган ДХР жангчиларининг билдиришича, «Ўзбек» тахаллуси билан танилган Шарипов Донецк аэропорти, Блес, Авдеевка ва Промка учун жангларда қатнашган, яқин орада Ўзбекистонга бориб келишни режалаштирган.
Изоҳ (0)