Россия президенти Владимир Путин Давлат думаси депутатларининг Грузияга қарши санкциялар жорий этиш таклифини маъқулламади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Путиннинг сўзларига кўра, у бундай чораларга «Грузин халқига бўлган эҳтироми туфайли» қўл урмаган бўларди.
«Россия ва Грузия ўртасида тўлақонли муносабатлар ўрнатилиши учун ҳам бунга раҳна солиши мумкин бўлган ҳеч нарсага шошилмаган бўлардим», — деди Путин.
Россия президенти депутатларнинг уни ҳақорат қилган Георгий Габунияни жиноий жавобгарликка тортиш ташаббусини ҳам қўллаб-қувватламади ва буни журналист учун «ортиқча шараф» деб атади.
Изоҳ (0)