Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида икки кун тинимсиз давом этган ёғингарчилик оқибатида қарийб 13 минг киши сув тошқини ҳудудида қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳукумат уйларини тарк этганларга вақтинчалик яшаш лагерлари ташкиллаштирмоқда. Тошқин, шунингдек, штатдаги бир неча йўлларни ҳам ёпиб қўйган.
Синоптикларнинг хабарига кўра, кучли ёмғир ёғиши давом этиши мумкин. Шу билан бирга, ҳудудда энг йирик кўллардан бири бўлган Брахмапутрада сув сатҳи хавфли даражага етган.
Изоҳ (0)