Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путиннинг республикага нисбатан санкцияларни жорий этмаслик борасидаги позициясига изоҳ берди. Бу ҳақда Грузиянинг «Рустави 2» телеканали орқали хабар қилинди.
Саакашвилининг сўзларига кўра, Россия етакчиси республика ҳукумати билан «қашшоқ Грузиянинг аҳамияти мавзусида мастер-класс» ўтган.
«Путин Грузияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан панжалари орасида сичқонни ушлаб туриб, уни истаган вақтда ютиб юбориши мумкин бўлган мушукка ўхшайди. Грузиянинг ҳозирда тўлиқ коррупцияга ботган ҳукумати Россия иқтисодиётига қараб йўналиш олиш учун қўлидан келган барча нарсани қилди ва бугун ушбу ҳаракатлар ўз натижасини берди», — дейди сиёсатчи.
Саакашвилининг қўшимча қилишича, 2012 йилда Грузия ва Америка эркин савдо бўйича келишувга эришишга яқин бўлган. Агарда у амалга ошганида Грузиядаги ҳеч бир инсон ўз товарини Россияга олиб кирмаган бўлар эди. Бироқ республиканинг ҳозирги ҳукумати қасддан бошланган ишни охирига етказмаган.
Изоҳ (0)