Загреб Европа валюта курси механизмларига қўшилиш режаси ҳақида Европа Иттифоқига расмий мактуб йўллади. Бу ҳақда Reuters’га таяниб «Эхо Москви» хабар берди.
Мамлакат бир қатор мажбуриятларни, шу жумладан, пул ювиш, статистикани тўплаш ҳамда молиявий ва маъмурий юкламаларни камайтириш борасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Бу чораларнинг амалга оширилишини Европа Марказий банки ва Европа Комиссияси назорат қилади.
Ўтган ҳафтада Хорватия Марказий банки раҳбари мамлакат еврозонага 2023 йилдаёқ қўшилиши мумкинлигини айтган эди.
Изоҳ (0)