Шиддатли ёмғирлар АҚШ пойтахти Вашингтон, шунингдек, Мэриленд ва Виржиния штатларининг қўшни туманларида тошқинларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Вашингтондаги Роналд Рейган аэропортида жала туфайли рейслар бир соатдан ошиқроқ тўхтатиб турилди, Виржинияда поездлар қатнови бекор қилинди. Арлингтон шаҳарчасида метронинг «Виржиния хиёбони» бекатигача сув кирди.
Ҳатто Оқ уйни ҳам қисман сув босди. Ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти маъмурияти ертўласидаги кўлмаклар акс этган фотолар тарқалди.
Тошқин туфайли АҚШ миллий архиви биноси ёпилди.
Изоҳ (0)