АҚШда бизнесмен, миллиардер ва Қўшма Штатлар президентлигига собиқ номзод Росс Перо 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
У охирги 5 ой давомида оққон касали билан курашгани айтилмоқда.
Росс Перо ўз вақтида Electronic Data Systems ва Perot Systems компанияларига асос солган. Forbes унинг мол-давлатини 4,1 миллиард долларга баҳолаганди.
Перо 1992 ва 1996 йилларда АҚШ президентлиги сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этган. Биринчи компания давомида 20 фоиз овоз тўплаган.
Изоҳ (0)