7 июль, якшанба куни номаълум шахс Санкт-Петебургдаги Новочеркасс проспектида жойлашган нонвойхонага бостириб кирди. Бу ҳақда «Невские новости» хабар бермоқда.
Бу ерда юзага келган можаро давомида эркак травматик тўппончадан нонвойхона ходимасига ўқ узди. Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ўрта даражадаги жароҳатлар билан касалхонага етказилди.
Кейинчалик полиция гумонланувчини қўлга олди. Унга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)