Тошкентда Алишер Навоий номидаги миллий боғдан ўтган каналда чўмилмоқчи бўлган эркак чўкиб кетди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 7 июль куни соат 17:30 да Чилонзорда содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган хоразмлик 39 ёшли Илҳом К. чўмилиш учун каналга тушган ва чўкиб кетган. Эркакнинг жасадини ФВВ ходимлари топган.
Изоҳ (0)