Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг 20 фоизи таъмирланган. Бу ҳақда вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот» кўрсатувида Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бобурмирзо Облоқулов айтиб ўтди.
Ҳоким, шунингдек, кўчаларнинг аянчли аҳволи қатор йиллар мобайнида самарқандликларнинг давомий муаммоси бўлганини билдириб, уни тузатиш бўйича 2018 йилда 90 километр масофадаги 116 та марказий ва ички кўчаларда 17,3 миллиард сўмлик турли даражадаги таъмирлаш ишлари амалга оширилганини қайд этди.
Шунингдек, ҳоким жорий йилги дастурда 150 га яқин кўчада таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилганини билдирди.
Изоҳ (0)