Аномал иссиқлик Ўзбекистон бўйлаб қатновчи йўловчи поездлар тезлигига чеклов белгиланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбариятининг маълум қилишича, «Тошкент— Андижон», «Тошкент—Урганч—Хива», «Тошкент— Қўнғирот», «Тошкент— Термиз» ва «Тошкент— Бухоро» йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланган. Бунга сабаб Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)