Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 9—12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазири Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича ўтказиладиган Global конференцияда иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра, Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)