Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Сергели туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган «Тошкентлик ёлғиз она: Йўқсилликдан чарчаб кетдим», деб номланган видеолавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Суриштирув давомида аниқланишича, кўп йиллардан бери муайян яшаш жойига эга бўлмаган олти нафар фарзанди билан ёлғиз қолган 36 ёшли Умида Абдураҳмоновага давлат томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани «Узар» маҳалласида уй берилган. Бироқ маҳалла янги бунёд этилганлиги сабабли маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ҳозирча тўлиқ йўлга қўйилмаган. Шуларни инобатга олиб, Ички ишлар органи ходимлари ушбу хонадонда яшовчиларга ижтимоий ёрдам кўрсатиб, озиқ-овқат ва болаларига ўйинчоқлар совға қилди.
Ҳозирги кунда Сергели туман ҳокимлиги ҳамда бошқа бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)