Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Грузия пойтахти Тбилисида бир вақтнинг ўзида тўртта норозилик намойиши ўтказилмоқда, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Пойтахт марказий кўчасининг ўзида иккита нозорилик акцияси ўтказилмоқда. Фаолларнинг бир қисми Грузия ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини сўраётган бўлса, қолганлар бир жинслилар жамиятига қарши чиқиш қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларни тарқатиб юбориш учун йўлни тўсиб қўйган, бироқ шунга қарамай улар орасида тўқнашувлар содир бўлиб турибди.

Яна бир норозилик намойиши «Рустави 2» телеканалининг офиси яқинида содир бўлмоқда. Акция иштирокчилари журналист Георгий Габуниядан Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилгани учун кечирим сўрашни талаб қилмоқда.

Тўртинчи норозилик акцияси Тбилиси яқинидаги ИИВ биносида ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, гап аввалроқ бекор қилинган «Ифтихор паради» ҳақида кетмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар