Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Рустави 2» канали орқали Россия президенти Владимир Путинни ҳақоратлаган грузиялик телебошловчига нисбатан кескин фикрларни билдирди, деб хабар беради «MK.ru».
Рамзан Қодиров журналистнинг ўзини «мараз ва тубан» деб атади. Шу билан бирга Қодиров ушбу акцияда фақатгина Георгий Габуния иштирок этмаганини таъкидламоқда. У Грузияга нисбатан энг қаттиқ санкцияларни жорий этишга чақирди ва дунёда Габуниянинг қилмиши учун жазолашга тайёр кўплаб ёшлар борлиги ҳақида огоҳлантирди.
Қодировнинг таъкидлашича, Кавказда эркаклар ҳатто душманига нисбатан ҳам телебошловчи Георгий Габуния ишлатган сўзлардан фойдаланмайди. Содир бўлган воқеадан сўнг, Чеченистон раҳбари журналистни «на Кавказ фарзанди, на эркак ва на тоғлик» деб ҳисоблайди.
«Габуния — туғма қўрқоқ ва жинссиз жонзот. У — грузин халқи ва Грузиянинг исноди», — дейди Қодиров.
Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг ҳисоблашича, Грузиянинг юқори мартабали амалдорлари Россия президентидан расман кечирим сўрашлари ва Габуния нисбатан жиноий иш очишлари лозим.
Изоҳ (0)