• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

    Бугун, 5 июль Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан «Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани Таълим инспекцияси раҳбарияти ҳамда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, бу ҳақда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлда 515-сон қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорга асосан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси узлуксиз таълим сифатини юқори босқичга кўтариш, шунингдек, таълим сифати ва ўқув жараёнлари самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириб келмоқда.Инспекция томонидан «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом» ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланди. Бунга асосан, 2018—2019- ўқув йилида жами 1687 мактабгача таълим муассасалари давлат аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, сентябр—ноябрь ойларида 269 та мактабгача таълим ташкилотларининг 183 таси аттестациядан ўтди, 66 таси аттестациядан шартли ўтди.

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ҳозирги кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига мувофиқ республика бўйича Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали орқали жами 4440 та ҳужжат келиб тушди ва кўриб чиқилди. Экспертиза натижаларига кўра 1499 та янги лицензия берилган ва қайта расмийлаштирилган.

    Маълумки, Таълим инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолашда халқаро тадқиоқтларда иштирок этиш бўйича Миллий марказ ташкил этилган. Ўтган йил Инспекция ва OECD ташкилоти ўртасида «Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш халқаро PISA дастури»да иштирок этиш тўғрисида келишув имзоланди. «4-синф ўқувчиларининг ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш PIRLS дастури»да иштирок этиш бўйича IEА билан келишув имзоланди.

    Давлат инспекцияси ташкил этилгандан буён 3980 та умумий ўрта таълим муассасалари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 3729 таси (93,7%) аккредитацияланди. (2017 йилда 673 та; 2018 йилда 2046 та; 2019 йилнинг 5 ойи давомида 1010 та).

    2019 йилда март—июнь ойларида аттестациядан ўтадиган педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларнинг http://pka.tdi.uz/- электрон базаси яратилган бўлиб, мазкур базага 80 мингга яқин педагог кадрлар ҳақидаги маълумотлар ва аттестация натижалари киритилди. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар учун 29 та умумтаълим ўқув фанларидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида саволлар базаси шакллантирилди. 2019 йил март ойида педагог кадрлар аттестация жараёнининг тест синовларида олий, биринчи тоифаларига жами 23118 нафар талабгор иштирок этди. Тест синовлари натижаларига кўра иштирок этганларнинг 11249 (50%) нафари ижобий натижалар, яъни амалдаги малака тоифасини ошириш ёки сақлаб қолишга мос келадиган кўрсаткичларни қайд этишган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисдаги низом» тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан барча ҳудудларда тасдиқланган график асосида 956 та умумий ўрта таълим мактабларда назорат ишлари ҳамда сўровномалар ўтказилди. Мактаблар рейтинги жараёни 2019 йил 8—19 апрель кунлари тартиб асосида олиб борилди. Назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни тўлиқ шаффоф ва сифатли ўтишини таъминлаш учун жами 57 та ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибида 200 нафардан ортиқ мутахассислар фаолият олиб борди. Мактаблар рейтинги натижаси янги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай эълон қилинади.

    Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими сифатини оширишнинг яна бир муҳим йўналишиларидан бири, таълим турлари бўйича миллий малака (квалификация рамкалари) меъёрларини ишлаб чиқишда Россия тажрибаларини ўрганиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерацияси халқаро тоифадаги эксперти (V.И.Скоробогатова) иштирокида амалий учрашув ташкил этилди ва ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилди.

    Мамлакат ОТМларда таълим сифатини тубдан яхшилаш мақсадида жами 71 та ОТМ фаолияти ўрганилди ва кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича амалий кўмак кўрсатилди. Хусусан, 26 та ОТМ аттестациядан ўтказилди ва барча ОТМлар фаолияти телевидениеда кенг ёритилди. Шунингдек, ОТМда кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилаш бўйича йўл хариталар ишлаб чиқилди ва назоратга олинди. Инспекция ўз фаолиятини бошлагандан буён 7 та ОТМ аккредитацияланди, 12 та ОТМ шартли ўтди ва 1 та ОТМ аттестациядан ўтмади. Жами 424 та бакалавр таълим йўналишлари ва 283 та магистратура мутахассисликлари аттестациядан ўтказилди, шундан 267 та (62.9%) таълим йўналишлари ва 177 та (62.5%) магистратура мутахассисликлари аттестациядан ўтди. Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича эса жами 177 та ихтисосликдан 122 таси (68.9 %) аттестациядан ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан ўтказилган учрашув мажлиси белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича 4 та ишчи гуруҳ тузилди ва режа-график ишлаб чиқилди.

    Бугунги кунда инспекция томонидан амалдаги олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш методикасини такомиллаштириш мақсадида жаҳондаги етакчи рейтинг агентликлари методологияси ўрганиб чиқилди. Жумладан, QS (Quacquarelli Symonds), ARWU (Academic Ranking of World Universities) ва ТHЕ (Times Higher Education) каби нуфузли ташкилотларнинг рейтинг тузиш методологиялари чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида миллий олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳоловчи 18та индикатордан иборат такомиллаштирилган рейтинг тузилмаси яратилди.

    Давлат инспекцияси томонидан иш берувчилар билан ўтказиладиган сўровнома жараёнини шаффоф амалга ошириш учун www.tdi.uz сайтида онлайн платформа (анкета сўрови) очилди. Жорий йилнинг 4—31 май саналари оралиғида ушбу анкета сўровида 6000 га яқин иш берувчилар иштирок этиб, битирувчи ёш мутахассислар ҳақида ўз фикр-мулофазаларини билдирдилар.

    Маълумки, жорий йилнинг 7 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 467-сон қарори билан «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низом» тасдиқланди. Рейтинг натижалари 2019 йил август ойида оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг www.tdi.uz ҳамда http://reyting.tdi.uz сайтида эълон қилинади.

    Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 7358 та (2018 йилда 1073 та) ариза қабул қилинган бўлиб, шундан 6927 та ариза давлат хизматлари марказлари орқали; 431 та ариза ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган ва эксперт комиссияларига махсус экспертиза учун юборилган. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялашда тақдим этиладиган хужжатлар сонини амалдаги 5 тадан 2 тага камайтирилди.

    «Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича Битим» 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзоланди. Инспекция ўз фаолияти Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Финляндия, Англия, АҚШ, Польша, Туркманистон ва Франция каби 20 тадан ортиқ хорижий давлатларнинг элчихоналаридан ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар олди, 35 дан ортиқ расмий учрашувлар ўтказилди. Шунингдек АҚШ, Россия, Франция, Малайзия, Қозоғистон каби давлатларга 10 дан ортиқ расмий ташрифлар ташкил қилинди.

    05.07.2019, 22:33   Изоҳ (0)   23774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент раислигидаги видеоселекторда солиқ ислоҳотлари натижалари таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгиланди

    05.07.2019, 21:52

    Сурхондарёда дўппосланган МИБчилар, Бухорода ёниб кетган бозор, Гулнора Каримова сақланаётган колониядаги ўрганиш натижалари ва куннинг бошқа хабарлари

    05.07.2019, 21:39

    Россиядаги радиоканал тингловчининг сўровига кўра Маъмуржон Узоқовнинг қўшиғини қўйиб берди (видео)

    05.07.2019, 21:00

    Молия вазирлиги: Андижонда тиббиёт буюмлари сотиб олиниши бўйича тарқалган маълумотларни республика ишчи органи текширмоқда

    05.07.2019, 20:43

    Видео: Самарқандда ўспирин трамвай йўловчиларига номаълум суюқлик сепиб, уларни ҳушидан кетказди

    05.07.2019, 19:42

    Путин президентлик лавозимида ўзига давомчи қидирмоқда

    05.07.2019, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.