• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Молия вазирлиги: Андижонда тиббиёт буюмлари сотиб олиниши бўйича тарқалган маълумотларни республика ишчи органи текширмоқда

    Андижонда тиббиёт буюмларининг сотиб олиниши бўйича тарқалган маълумотларни республика ишчи органи текширмоқда. Бу ҳақда 5 июль куни журналистлар билан очиқ мулоқотда Молия вазирлиги Давлат харидлари бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари Сарвар Назаров маълум қилди.

    Июнь ойи охирида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида 9 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишнинг ҳоким соғлиқни сақлаш тизими вакилларига қўпол ва ҳақоратли сўзлар билан муносабатда бўлаётгани ёзилган аудиоси интернетда тарқалган эди. Унда, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги тендер ўтказмай, шприц ва тиббиёт қўлқопларни сотиб олгани ҳолати юзасидан бош прокурорга мурожаат қилгани ҳақида сўз боради (айнан шу ҳолат ҳақида сўз бораркан, ҳоким Абдураҳмонов Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шаънига номаъқул фикрлар билдирган).

    Фото: «7news.uz»

    Фото: «7news.uz»

    Кейинроқ ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот бериб, «пул маблағларининг нотўғри тақсимланиши ва давлат харидларини амалга ошириш тартиби бузилиши оқибатида» Андижон вилояти аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи 44,5 фоизга таъминланган бир пайтда, қўлқоп 265 фоизга, инфузион система 103 фоизга ҳамда шприц 500 фоизга эҳтиёждан ортиқ харид қилинганини маълум қилган. Вазирлик сотиб олинган тиббиёт буюмлари орасида сертификати бўлмаган сифатсиз маҳсулотлар борлигини қайд этиб ўтган эди. Шундан сўнг бунга Андижон вилояти ҳокимлиги ҳам муносабат билдирди.

    Ҳукуматнинг молия-иқтисодиёт соҳаси масъулларининг 5 июль куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов Андижон вилоятида тиббиёт буюмларининг вилоят ҳокимлиги кўрсатмасига асосан, тендер ўтказмай сотиб олиш қонучиликка қай даражада тўғри келиши ҳақида савол берди. Саволга жавоб бераркан, Молия вазирлигининг Давлат харидлари бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари Сарвар Назаров тиббиёт буюмларини ҳокимлик эмас, балки бюджет буюртмачилари сотиб олганини таъкидлади.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Тиббиёт буюмларини ҳокимлик эмас, давлат буюртмачилари, яъни ҳокимлик тасарруфида бўлган ташкилотлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат харидлари орқали сотиб олади. Бунинг учун ҳудудда харид комиссия ташкил этилган. Комиссия келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, кимдан сотиб олиш кераклиги бўйича қарор чиқаради. Қарорда биринчи навбатда нарх, иккинчи навбатда эса сифат кўрсатгичи қайд этилади», — деди Сарвар Назаров.

    Молия вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, ушбу масала юзасидан тузилган ишчи орган ҳозирда текширув олиб бормоқда: «Андижонда тиббиёт буюмларини сотиб олиниши бўйича тарқалган маълумотларни республика ишчи органи текширмоқда. Ишчи орган таркиби Молия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва прократура органлари вакилларидан иборат. Ишчи орган ўз ишини якунлагач, натижаси бўйича ОАВга қўшимча маълумот берилади», — деди у.

    05.07.2019, 20:43   Изоҳ (0)   17938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Самарқандда ўспирин трамвай йўловчиларига номаълум суюқлик сепиб, уларни ҳушидан кетказди

    05.07.2019, 19:42

    Путин президентлик лавозимида ўзига давомчи қидирмоқда

    05.07.2019, 19:16

    Самарқандда «ГАЗель» юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди (видео)

    05.07.2019, 19:03

    Тошкент ҳокимлиги: Яшнобод туман ҳокими ўринбосарининг боғчалар бўйича тарқалган суҳбати юзасидан суриштирув олиб борилмоқда

    05.07.2019, 18:49

    Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда (фото ва видео)

    05.07.2019, 18:32

    6 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    05.07.2019, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.