Россиядаги радиоканаллардан бирига қўнғироқ қилиб тушган тингловчи Маъмуржон Узоқовнинг қўшиғини қўйиб беришни сўради. Ушбу радиоэшиттириш ёзувини уни автомобилда тинглаб кетган фуқаро ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Маълум бўлишича, Алекс исмли шахс радиога қўнғироқ қилиб, эшиттириш шартига кўра, топишмоқнинг жавобини тўғри топган. Мукофот сифатида унга қўшиқ буюртма қилиш имконияти берилган.
Эркак Маъмуржон Узоқов ёки Шерали Жўраевнинг бирорта қўшиғини қўйиб беришларини сўраган. Бошловчи ҳар иккала қўшиқчини танимаслигини билдириб, архивдан қидириб кўриш учун уларнинг исм-шарифларини ҳарфма-ҳарф айтишни сўраган. Қисқа танаффусдан кейин радио орқали Маъмуржон Узоқовнинг «Жанон бўламан деб» қўшиғи янграган.
Изоҳ (0)