Россия президенти Владимир Путин аллақачон ёш сиёсатчилар орасидан ўз издошини қидирмоқда. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Валерий Фёдоров «Российская газета»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, россияликлар Путиннинг давомчиси исмини яқин орада билмаса ҳам, унинг қиёфасини ва типажини ҳозирдан тасаввур қилиш мумкин. Хусусан, президентликка бўлажак номзод 40—50 ёшда бўлиши мумкин, у масъулиятлилиги, ғайратлилиги ва замонавийлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, Путиннинг издоши кучли характерга эга бўлади ва албатта «денгизорти ‘неъматлариъни деб Россиянинг мустақиллиги, суверенитети ва унинг буюк давлат мақомини ҳеч қачон қурбон қилмайдиган» ватанпарвар бўлади.
Шунингдек, Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори таъкидлашича, Путин ўз ваколатлари муддатини узайтириш учун конституцияни ўзгартириб ўтирмайди. Унинг сўзларига кўра, президент «қонунни ўзига мослаштиришга тайёр эмаслигини» кўп бор исбот қилган. «У буни 2007 йилда қилмаган эди, нима учун 2023 йилда қилиши керак?» — деди у.
Изоҳ (0)