Беларусь Республикасининг мустақилликка эришгани муносабати билан ташкил этилган байрам мушакбозлиги оқибатида бир нечта уйнинг ойналарига шикаст етди, деб хабар беради «Газета.ru».
Шунингдек, мушакбозлик бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлгани айтилмқода. Ҳозирда мазкур нохуш ҳодиса маҳаллий тергов қўмитаси томонидан текширилмоқда.
Таъкидланишича, байрам тантаналари вақтида кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган. Мушакбозликни Свислочь дарёси қирғоғидан туриб кузатаётган аёлга снаряд парчаси келиб теккан.
Бундан ташқари яна бир неча киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)