Facebook Германияда 2 миллион евро миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».
Вазирлик қарори ижтимоий тармоқнинг нафрат руҳидаги чиқишларга қарши курашда етарлича шаффоф эмаслиги билан изоҳланган.
Facebook ҳар йили немис тилида ноқонуний матнлар ҳақидаги шикоятларни кўриб чиқилиши юзасидан ҳисобот топшириш мажбуриятини олганди. Бироқ 2018 йил учун тақдим этилган ҳисобот тўлиқ бўлмагани ва унда барча шикоятлар акс этмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)