Францияда «Иблис тоғи» номи билан танилган экстремал веломусобақа бўлиб ўтди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Юзлаб велосипедчилар Альп тоғида тўпланиб, дунёдаги энг ноодатий пойгалардан бири — «Иблис тоғи»да иштирок этди. Спортчилар қорли тоғ йўли орқали ҳаракатланиб, йиқилиб тушмасликка интилади. Бироқ уларнинг аксарияти биринчи юз метр масофадан сўнг мувозанатни йўқотади.
Пойга иштирокчилари шу қадар кўпки, йиқилиб тушганларни айланиб ўтишнинг имкони йўқ.
Ҳар йили ўтказиладиган мазкур мусобақа жорий йилда ҳам ажойиб ўтгани таъкидланмоқда. Пойга иштирокчиларидан ҳеч бири жиддий жароҳат олмагани айтилди.
Изоҳ (0)